

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
"Менга Смоловнинг "Сельта"даги ўйинлари ёқди. У яхши техникага эга кучли форвард. Ҳа, у ҳали мухлислар хоҳлаганидек натижаларга эга бўлмаслиги мумкин, аммо у мавсум сўнггига қадар ўзининг муносиблигини исботлаши мумкин.
Шундай бўлса-да, у терма жамоада ва Чемпионлар Лигасида ўйнаган тажрибали ўйинчи. Унинг Яго Аспас билан дуэти самарали бўлиши мумкин. Агар улар яхши ўйнашса, "Сельта"ни Ла Лигада сақлаб қолишлари мумкин", - дейди Форлан.
Эслатиб ўтамиз, Смолов қишки трансферлар ойнасида ижара асосида "Локомотив" (Москва)дан "Сельта"га ўтган эди. Футболчи Ла Лигада 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Манба: metaratings.ru



