Дидье Дрогба: Менинг вақтим келди

13 мар 2018, 09:50
“Челси”нинг афсонаси фаолиятини якунлашга қарор қилди.

“Челси”нинг 40 ёшли собиқ ҳужумчиси айни вақтда АҚШда MLSдан кейин иккинчи ўринда турадиган USL лигасида “Финикс Райзинг” жамоасида ўйнамоқда.

“Футбол менга завқ бағишлайди. Жиддий даражада футбол ўйнашни жуда кеч бошладим, аммо буларнинг ҳаммасини чин дилдан яхши кўрдим. Жамоадаги ҳозирги ролим ўзимга ёқмоқда. Атрофимда мен ниманидир ўргатишим мумкин бўлган кўплаб ёшлар бор. Аммо бу мавсум мен учун сўнггиси бўлади. Ёшим 40 да, вақти келди”, — дейди Дрогба.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com