Расман: Ди Мария ПСЖ билан янги шартнома имзолади

Alisher
13 мар 2021
ПСЖ ҳужумчиси Анхель ди Мария расман Франция пойтахтида яна бир ёки икки йил қолади.

33 ёшли аргентиналик футболчи Лига 1 чемпионлари билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузди, бундан ташқари клубда битимни яна 12 ойга узайтириш банди бор.

Томонлар 2020 йилнинг сўнггида янги битим борасида келишувга эришишганди, шартнома эса 12 марта имзоланди.

Анхель ди Мария жорий мавсум ПСЖ сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 12та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_English