Дэвис: "Бэйлни "Реал"да ноҳақ танқид қилишмоқда"

Tolibjon Qosimov
25 мар 2019, 18:01
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Бен Дэвис Уэльс терма жамоасидаги шериги Гарет Бэйлнинг "шпорлар" сафига қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Охирги вақтларда Бэйл Мадридда танқидлар ёмғири остида қолиб кетди. Лекин, Уэльс терма жамоаси учун ўйинларда у ҳамиша ажойиб.

Мен ҳамиша танқидлар ноҳақ эканлиги ҳақида гапириб келганман. У дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири, биз буни ҳар куни машғулотларда кўрамиз.

Унинг "Тоттенхэм"га ўтишидан хурсанд бўлардим. Лекин, бу ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билмайман", - деди Дэвис.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›