Дешам Гризманнинг терма жамоага фойдаси ҳақида гапирди

21 ноя 2018, 20:56
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дашам “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризман ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Гризманн ажойиб футболчи. У терма жамоа учун шу қадар катта куч бахш этадики, уни бошқалар билан таққослаб бўлмайди. У доим жамоавий натижа учун ҳаракат қилади. У Голландияга қарши баҳсда ҳам бор кучи ва имкониятини ишга солди. Уругвай билан ҳам у Оливье Жируга гол уришга ёрдам берди ва пеналти тепишни ҳам унга қолдирди. Бу терма жамоамизда жамоавий аҳиллик кучайиб бораётганидан дарак беради”, дея Дешамнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com