

Ўйин давомида нидерландияликлар футболчиси Мемфис Депай ҳам гол урди ва ушбу саралашдаги голлари сонини 12тага етказиб олди.
Ушбу кўрсаткич орқали у Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейнга тенглашиб олди. Ҳар икки футболчи Европа саралашининг гуруҳ баҳсларини 12 та гол билан тўпурар сифатида якунлади.
Қўшимча маълумот ўрнида, Депай ушбу саралашда 10 та, Кейн эса 8 та ўйинда майдонга тушди.



