

Шунингдек, уни қишки трансфер ойнасида ПСЖ ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 26 ёшли футболчининг ўзи эса “шерлар”ни тарк этмоқчи.
У жорий мавсум клуб сафида 13 ўйинда қатнашиб, 6+4 натижа кўрсатди. Нидерландияликнинг “Лион” билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.



