Дембеле эртанги ўйин ҳақида: "ПСЖга қарши ўйин реванш атмосферасида бўлади"

Alisher
15 фев 2021, 17:15
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги ПСЖга қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бизнинг 6:1 ҳисобидаги ғалабамиз тарихга кириб бўлди. Бўлажак ўйин реванш атмосферасида бўлади. Қарама-қаршилигимизни яна ҳам "ёндираётган" ва унга қизиқиш уйғотаётган ОАВга миннатдорчилик билдириш керак.

ПСЖ - кучли рақиб, ўтган мавсумда улар Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашди. Парижликлар турнир фаворитлари қаторида", - дейди Дембеле.

Илк ўйин эртага, "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca