Дембеле "Барселона"да қолиши мумкин

Mirjalol Normatov
3 июл 2022
Ярим ҳимоячи Усмон Дембеле маошининг 40 фоизи пасайиши эвазига "Барселона"да қолиши мумкин.

"As" хабарига кўра, франциялик футболчи "кўк-анорранглилар"нинг таклифига кўниши кутилмоқда. Янги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган бўлади. Унда унинг маоши 40 фоизга пасайиб, Ансу Фати каби маош олиши белгиланади.

Олдинроқ Дембеленинг ПСЖ билан келишиб олгани борасида маълумотлар тарқалганди. Аммо кейинчалик парижликлар жароҳатга мойил бўлгани учун футболчидан воз кечганди. Айни дамда вингернинг олдида таклифлар йўқ.

25 ёшли футболчи ўтган мавсум "Барселона" таркибида 32 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 13 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: As