Дель Пьеро: "Ювентус"да 10-рақамни Дибала олишини истардим"

6 июл 2017, 09:46
"Ювентус" афсонаси Алессандро Дель Пьеро Пауло Дибала ўзига 10-рақамни олишини истайди.

"Ювентус"да 10-рақамда ўйнайдиган футболчининг йўқлиги жуда ғалати. "Юве"да бу шунчаки рақам эмас. 10-рақам нафақат мен учун, балки Сивори, Платини, Баджо каби футболчилар учун ҳам қадрли ҳисобланади.

Мен бу рақамни Дибала олишини истардим. Лекин, унга 21-рақамда ўйнаш ёқмоқда. Умуман, бу рақам ҳам "Юве"да қадрли ҳисобланади", - дейди Дель Пьеро.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›