

25 ёшли нидерландиялик "Барселона"дан кетишни хоҳламаяпти, сабаби бу унинг орзусидаги жамоаси ва у болалигидан бу ерда ўйнашни орзу қилган.
Шунингдек, ярим ҳимоячининг севган қизи Микки Кимени Барселонадан кетмоқчи эмас. Улар де Йонг билан шаҳарда яхши мослашишган.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик учун "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" даъвогарлик қилмоқда.
Де Йонг ўтган мавсум каталонияликлар таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда мадйонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



