

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, футболчи Аргентина клуби билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Яқин вақтларда у Буэнос-Айресга етиб боради ва янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади. Айни дамда у эркин агент мақомида ва у "Бока"га текинга ўтадиган бўлди.
35 ёшли Де Росси "Рома" тарбияланувчиси ҳисобланади. У римликлар таркибида 2002-2019 йиллар давомида 616 ўйинда қатнашиб, 63 гол уриб, 54 голга ассистентлик қилганди.



