Де Росси йирик ҳисобдаги мағлубият учун мухлислардан узр сўради

Aslanov Jasurbek
22 окт 2014, 14:46
"Рома" ярим ҳимоячиси Чемпионлар лигаси 3-тур учрашувида "Бавария"дан учралган йирик ҳисобдаги (1:7) мағлубият учун кечирим сўради.

"Мухлислардан узр сўраймиз. Бутун шаҳар шу ўйинни кутганди. "Бавария"нинг 90 фоиз футболчилар жаҳон чемпионларидир, аммо биз бунданда яхши ўйин намойиш эта олардик. Улар жисмоний жиҳатдан кучлироқ эди. Натижадан кўриниб турибдики, биз ҳали кўп ишлашимиз керак экан" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru