UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  3 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  11 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  22

Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми? Янгиликлар

Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми?

“Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигт жамоасини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Шубҳасиз, мен  “Юве”да бахтлиман. Эътибор қилсам, сўнгги вақтларда – пандемия боис биз тўп теполмай турган вақтимизда кимдир мен ҳақимда баъзи гап сўзларни тўқиб чиқарибди. Менга бор вужуди билан машғулотларда тер тўкаётган футболчилар билан ишлаш ёқади. Кундан кунга ҳолатим яхшиланиб бораётганига ишончим комил. Шу сабаб “Ювентус”да бахтлиман.

Машғулотлар ҳақида гапирадиган бўлсам, айни пайтда вазият анча юмшаган. Дастлаб биз кичик гуруҳларда машғулот ўказиб, бир биримизга тегиб кетмаслигимиз лозим эди. Сўнгги вақтларда барча биргаликда машғулот ўтказмоқда”, дея Лигтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tuttosport.

Де Лигт 2019 йилда “Аякс”дан “Ювентус”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда футболчи А серияда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Футболчининг туринликлар билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика