Де Лигт учун яна бир жамоа курашга қўшилди

Mirjalol Normatov
29 май 2019, 23:55
ПСЖ "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

19 ёшли футболчи "Барселона" билан музокараларни муваффақиятсиз якунлаганидан кейин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасида маълумотлар берилганди. Манкунианликлар унинг учун 75 миллион евро тўлашга тайёр.

ПСЖ эса юқоридаги клублардан фарқли равишда Маттейс учун 85 миллион евродан воз кечмоқчи. Шунингдек, унинг агенти Мино Райолага ҳам юқори пул беришга ҳам тайёрланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›