Де Брюйне кетадими? Гвардиола жавоб берди

Mirjalol Normatov
7 дек 2024, 01:47
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Кевин де Брюйненинг жамоадан кетиши борасидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

"Билмайман, лекин миш-мишлардан ҳайрон қолганим йўқ. Бир вақтлар Де Брюйнени 23 ёшлигидаёқ қўлга киритиб, 10 йиллик шартнома тузишни истаганман. Ҳозирча унинг келажаги борасида бирор нима дейиш қийин. Кўрамиз", - деди Гвардиола.

Де Брюйне ушбу мавсумда АПЛнинг 8 ўйинида қатнашиб, 2тадан гол ва ассист қайд этди. Олдинроқ футболчига Америка ва Осиё қитъасидан таклифлар борлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: City Xtra