

"Билмайман, лекин миш-мишлардан ҳайрон қолганим йўқ. Бир вақтлар Де Брюйнени 23 ёшлигидаёқ қўлга киритиб, 10 йиллик шартнома тузишни истаганман. Ҳозирча унинг келажаги борасида бирор нима дейиш қийин. Кўрамиз", - деди Гвардиола.
Де Брюйне ушбу мавсумда АПЛнинг 8 ўйинида қатнашиб, 2тадан гол ва ассист қайд этди. Олдинроқ футболчига Америка ва Осиё қитъасидан таклифлар борлиги айтилганди.



