UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  4 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  2 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  7 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  3 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5

Даврон Файзиев: "Сен гол урмасанг сенга уришади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Сен гол урмасанг сенга уришади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Даврон Файзиев иштирок этди.

-  Бугун ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Кубок ўйини битта баҳсдан иборат бўлганлиги учун бу учрашувга пухта тайёргарлик кўргандик. Сен гол урмасанг, сенга уришади, деган ёзилмаган қонун бекорга айтилмайди. Мезбонлар яратилган 3 та имкониятнинг 2 тасидан фойдаланди. Биринчи бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга эдик. “Қизилқум” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Уларга омад тилайман. Шу ўринда Қўқондан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

-  Даврон Орипович, ўзингиз айтганингиздек, кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Бунгача ҳар ўйинда гол уриб келаётган Шохназар Норбеков асосий таркибдан ўрин олмади. Бунинг сабаби нимада?

-  “Навбаҳор” билан учрашувда иккита ҳужумчимиз жароҳат олиб сафдан чиқишди. Ҳозир битта ҳужумчи қолди. Норбековни бошидан майдонга туширмаганимиз бу ўзига хос тактик юриш эди. Рўзиев ҳам, Сидиқов ҳам ҳужумда ўйнай олади. Агар ҳужум йўқ бўлганида биз вазиятларга эга бўлмасдик. Фақат учрашув битта ўйиндан иборатлиги учун бироз тактик юриш қилгандик. Кейинги ўйинга Норбековни сақлаш ва керакли пайтдагина бугун ўйинга туширишни режалагандик. Балки бугунги баҳсда натижа биз учун қониқарли бўлиб турганида режамиз бўйича Норбеков умуман майдонга тушмаслиги ҳам мумкин эди. Бу футбол. Унда хатолар бўлади. Хатолар устида ишлаяпмизу, барибир яна ўша хатолар такрорланяпти. Демак, яна ишлашга ва хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

-  Жавоҳир Сидиқовни ўйинига қандай баҳо берасиз?

-  Мағлубиятга учрагандан кейин нима дейиш мумкин? Эртадан “Металлург” билан учрашувга тайёргарлик бошланади. Ҳозир эҳтиросли ўйиндан сўнг бир нима дейиш қийин. Видеотакрорни кўргандан кейин баҳо берса бўлади. Агар вазиятларни санаб беринг десангиз, санаб беришим мумкин. Ўз навбатида, Қўқондан Навоийга ташриф буюриб, бизларни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман. Айнан улар сабабли биз охиригача ўйнаяпмиз ва бизда қўшимча куч пайдо бўлмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика