Даврон Файзиев: "Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилишини олдиндан сезгандим"
08 апр 2017 09:48
Янгиликлар
Даврон Файзиев: "Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилишини олдиндан сезгандим"
Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Обод" учрашувидан сўнг (1:0) мезбонлар устози ўз фикрларини билдирди.
Даврон Файзиев ("Сўғдиёна" жамоаси бош мураббийи): - Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилишини олдиндан сезгандим. Буни футболчиларга ҳам уқтиргандим. Йигитларга битта вазият бўлади, шундан фойдаланиш керак, дея кўрсатма бергандим. Худога шукр, омад биз тарафда бўлди. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, деган гап бор. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга далда бўлди. Сўнгги дақиқагача ҳаракат қилдик. "Обод" жамоаси айниқса, иккинчи бўлимда жиддий қаршилик кўрсатди.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар