UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  55 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз"

«Динамо» - «Машъал» (2:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Муҳим ўйинда ишончли ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Айниқса, “Машъал” жамоасининг пешқадамлардан бири эканлигини инобатга олиб, ўйин оғир кечишини билардик. Қолаверса, “Машъал”нинг сўнгги йилларда Самарқанддан ғалаба билан қайтаётгани, хусусан мен келгунимга қадар йил бошида “Динамо”ни мағлуб этгани бу жамоанинг кучидан далолат эди. “Машъал” билан ўйинлардаги нохуш анъанага чек қўйганимиздан ҳам хурсандман.

“Ғолиблар муҳокама қилинмайди” деган гап бўлсада, бош мураббий сифатида жамоамни танқид қилишга ҳаққим бор. Бугун футболчиларнинг 15 кун давомида ўйин амалиётисиз қолганлиги билинди. Йигитлар майдонда бир-бирини ўзаро тушунишда қийналишди. Сабаби, чемпионат давом этаётган бир пайтда биз ўтган икки турда майдонга туша олмадик ва рақиб ҳам топа олмадик. Мени шу нарса хавотирга солганди.

Энг асосийси 3-даврани яхши кайфият ва муҳим ғалаба билан бошладик. Барчаси режамиз асосида кечмоқда. Йил бошида айтганимдек, охиригача курашишда давом этамиз. Олдимизда жуда муҳим ўйинлар бор. Мен йигитлар потенциалига, жамоамиз кучига ишонаман. Ишонмаганимда мен бу ерда ишламасдим. Таркибимизда келажаги порлоқ бўлган футболчилар талайгина. Қолаверса, жамоамизга раҳбарият томонидан ҳам яхши эътибор берилаётгани кучимизга куч қўшади.

Самарқанд вилояти янги ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз. “Динамо”нинг кейинги ўйинларида Эркинжон Оқбўтаевичнинг ташрифлари кутилаяпти экан, биз ҳам эътиборга яраша барча мухлисларимиз ва раҳбариятнинг ишончини оқлашга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика