UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  21 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  34 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1

Даврон Файзиев: "Ҳозир ғалабадан шодланиб ўтирадиган вақт эмас" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ҳозир ғалабадан шодланиб ўтирадиган вақт эмас"

Про-Лига 22-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Динамо” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев “championat.asia” сайтига интервью берди.

Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини, барча футбол мухлисларини Қурбон ҳайит байрами билан табриклайман. Футбол мухлислар учун ўйналади, мана шундай байрам кунларида футбол ўйнаганлигимиздан ранжиганимиз йўқ, сабаби юқорида айтдим, мухлислар келиб, учрашувни кузатиб, ҳордиқ чиқариб кетиши қайсидир маънода бизни хурсанд қилади. Бугунги ўйин мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман, чунки бутун учрашув давомида гоҳ “Истиқлол”, гоҳ “Динамо” ҳужум қилди. Ҳар икки жамоа ҳам бугун фақат ва фақат ғалаба учун майдонда борини бериб ҳаракат қилди. Агар биринчи бўлимда бизда юзага келган имкониятлардан фойдаланганимизда, биз учун бу учрашув анча осон ўтган бўларди. Иккинчи бўлимда эса “Истиқлол” жамоасида икки марта жуда қулай имконият юзага келди, фойдалана олишмади, омад бизга кулиб боқди, футболда омаднинг ўрни жуда муҳим аҳамият касб этади. Киритилган голда рақиб дарвозабонини айблаш нотўғри, футболда ҳамма ҳам хато қилади.

Биз ўз олдимизга қўйилган вазифа сари интилаяпмиз, ҳаракат қилаяпмиз. Жамоани дастлаб қабул қилиб олганимда ҳам айтганманман, Суперлигага чиқиш учун назарий жиҳатдан имкониятимиз борми, охиригача курашамиз. Ҳали олдинда 13 та тур бор, бугунги ўйинни унутиб, кейинги учрашувга янада жиддийроқ тайёрланишимиз керак, айни дамда Про-Лигада тиғиз тақвим юзага келган, ғалабадан шодланиб ўтирадиган вақт эмас, дарҳол кейинги учрашув ҳақида ўйлаш, бош қотириш керак. Қизиқарли учрашувлар ҳали олдинда, самарқандлик мухлисларга бугунги учрашувда ғалаба қозониб, ҳайит байрамига совға қилдик. Барчамизга яна бир бор Қурбон ҳайит айёми муборак бўлсин!        


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика