Давралар оралиғида “Бунёдкор” таркибида юз берган ўзгаришлар

Narzulla Saydullayev
17 авг 2015
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси таркибида давралар оралиғида бир неча ўзгаришлар бўлди.

Биринчи давра баҳсларида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ўн нафар футболчи маълум сабабларга кўра “қалдирғочлар” лагерини тарк этишди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубига, ҳимоячи Артём Филипосян Самарқанднинг “Динамо” жамоаси трансфер қилинди. Ҳужумчи Анвар Бердиев, ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров ва ҳимоячи Обид Жўраев билан тузилган шартномалар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди ва футболчилар эркин агент мақоми остида бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ва ҳужумчи Темур Аюпов “Бухоро” жамоасига мавсум охирига қадар ижарага берилди. Шунингдек, ҳимоячилар Даврон Валижонов ва Азиз Мамазоитов, ҳужумчи Александр Хамходера “Бунёдкор” жамоасини тарк этишди.

Давралар оралиғида “Бунёдкор”дан кетганлар

№     

Исм-фамилияси           

Туғилган санаси             

Амплуаси           

Кетган жамоаси      

1Анвар Бердиев                  
11.05.1978                   
Ҳужумчи                
“Андижон”
2Мирзоҳид Ғофуров22.09.1988Ярим ҳимоячи               
“Машъал”
3Обид Жўрабоев17.02.1986Ҳимоячи“Олмалиқ”
4Артём Филипосян06.01.1988Ҳимоячи“Динамо”
5Сардор Рашидов14.06.1991Ярим ҳимоячи           
“Ал-Жаиш” (Қатар)
6Отабек Шукуров22.06.1996Ярим ҳимоячи“Бухоро”
7Темур Аюпов28.03.1993Ҳужумчи“Бухоро”
8Даврон Валижонов27.01.1996Ҳимоячи-
9Азиз Мамазоитов28.11.1995Ҳимоячи-
10Александр Хамходера             
05.07.1996Ҳужумчи-

Иккинчи давра олдидан “Бунёдкор” саккиз нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Аслида “қалдирғочлар” сафига Анвар Ражабов “Сўғдиёна”дан ва Виктор Карпенко “Шўртан”дан келди. Қолган олти футболчи эса мавсумнинг биринчи қисмини биринчи лигада “Бунёдкор-2” таркибида ўтказишган эди.

Давралар оралиғида “Бунёдкор”га келганлар

№   

Исм-фамилияси                  

Туғилган санаси                 

Амплуаси          

Келган жамоаси               

1Дилшод Жўраев                      
21.04.1992                              
Ярим ҳимоячи       
“Бунёдкор-2”      
2Анвар Ражабов23.01.1988Ҳужумчи“Сўғдиёна”
3Виктор Карпенко07.09.1977Ярим ҳимоячи“Шўртан”
4Элёр Адҳамов02.06.1996Дарвозабон“Бунёдкор-2”
5Ислом Қобилов01.07.1997Ҳимоячи“Бунёдкор-2”
6Миржаҳон Мираҳматов15.07.1997Ҳужумчи“Бунёдкор-2”
7Жавоҳир Эсонқулов20.04.1997Ҳужумчи“Бунёдкор-2”
8Нурилло Тўхтасинов19.02.1997Ярим ҳимоячи“Бунёдкор-2”


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com