

"The Sun" хабарига кўра, 33 ёшли хавбек Қатар чемпионатининг жамоаларидан биридан йилига 14 миллион евролик маош таклифини олган.
Бу Сильвага маъқул келган. У ушбу ёздаёқ жамоани тарк этиши анча олдин маълум бўлганди.
Сильва 2010 йилда "Валенсия"дан "Сити"га ўтганди. Ўша вақтдан буён у 4 марта АПЛ чемпиони, 2 марта Англия Кубоги ва 4 марта Англия Лига Кубоги совринига эга чиқди.



