

"Calciomercato" нашри хабар беришича, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильва "Милан" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Россонерилар" ҳужумларни ташкил қилиш учун майдон марказида битта тажрибали футболчига эҳтиёж сезмоқда. 34 ёшли хавбек ҳам ўзини А Серияда синаб кўришга қарши эмас. У ёзда "Милан" сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.
Маълумот учун, жорий мавсум (АПЛ) 19 баҳсда майдонга тушган Сильва 3 гол, 7та голли узатмага муалифлик қилган.



