Давид Алаба: "Реал"га қарши осон бўлмаслигини тушуниб турибмиз"

Aziz Tukhtamuradov
28 апр 2014, 21:52
«Бавария» футболчиси Давид Алаба «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал"га қарши туриш осон бўлмаслигини тушуниб турибмиз. Мадридликлар таркибида бир қанча кучли футболчилар тўп суришади. Лекин, биз рақибга эмас, ўзимизнинг ўйинимизга қараймиз.
Лиссабондаги финалда иштирок этишни истаймиз. Бу бизнинг орзуимиз.

Ўтган йили "Барселона"га қарши ўйинда мухлисларимиз катта ёрдам беришган эди. Бу сафар хам уларнинг ёрдамларига ишонамиз. Улар бизни олға бошлай оладилар", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net