UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Olamsport: WBC етакчиларидан бири бўлган ўзбек боксчисининг жанг санаси маълум, жаҳон чемпионати сари йўлни мағлубият билан бошладик  0 01:53“Барселона” Серхио Роберто билан янги шартнома борасида келишиб олди  2 01:17“Леганес-“Реал”: таркиблар маълум  15 01:07Ҳуқушунос: “Неймарнинг шартномасида товон пули кўрсатилмаган”  3 00:53А серияда видеотакрорлардан фойдаланишда давом этади  2 00:18“Насаф” Қозоғистони биринчи лигаси вакилига имкониятни бой берди  10 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  9 23:41Обамеянг “Герта”га қарши учрашувни ўтказиб юборади  4 23:26Капелло: “ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи Россия учун у қадар қийин эмас”  7 22:17Кэроллнинг трансфери амалга ошмай қолиши мумкин  10 21:45"Барселона" 100 млн. евролик трансфер амалга оширмоқчи  32 21:32АГМК Германия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  39 21:10“Металлург-W” янгиланган мураббийлар штаби билан мавсумга тайёргарликни бошлади  3 20:59Кавани Ибрагимовичга етиб олди  8 20:40Поль Погба машғулотга янги қимматбаҳо автомобилда келди + ФОТО  16

Даррен Флетчер майдонга қайтди Янгиликлар

Даррен Флетчер майдонга қайтди

Даррен Флетчер асосий таркибга қайтиш учун яна бир қадам ташлади, у душанба куни кечқурун ўринбосарлар таркибида “Фулхем”га қарши майдонга тушди.
29 ёшли шотландиялик футболчи бу мавсумда биринчи бор расмий ўйинда қатнашди. У охирги марта 2012 йил декабрь ойининг охирларида “Нюкасл”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушганди.

“Мен анчадан бери ўйнамаётган эдим, шунинг учун бугун кечаси вазифамга қайтганим яхши бўлди”, - дейди Флетчер жамоа телеканалига берган интервюсида. “Мен бир неча ҳафтадан бери машқ қилаётгандим ва менга яхши имкониятлар яратиб беришди, кейинги ҳаракатим эса ўйин ўтказиш эди”.

“Биз бир тайм ўйнашни, кейин эса ўз ҳолатимни баҳолаш кераклигини режалаштиргандик. Агар ҳаммаси жойида бўлса мен 60 дақиқагача ўйнашим ва майдонни тарк этишим керак эди. Ҳаттоки озгина кўп ҳам ўйнадим, биз шифокарларимизнинг режаларини бузишни хоҳламаган эдик”.

“Бизнинг шифокорларимиз ўз вазифаларини жуда яхши бажаришмоқда, мен шахсан Стив МакНоллига миннатдорчилик билдиришни хоҳлайман. У мен билан жуда яхши ишлади ва ҳар бир аъзойим холатидан хабардор бўлиб борди ва жамоанинг ҳам қўллаб қувватлаши шунчаки фантастика! Мени барча қўллаб қувватлади, сэр Алексдан бошлаб, Девид Гил ҳам, янги мураббийимиз ҳам. Бундан бошқасини хоҳлаб бўлмасди”.

“Албатта, менга осон бўлмаган пайтда ҳар доим ёнимда бўлган ажойиб оилам борлигидан хурсандман. Мен аллақачон таслим бўлиб бўлган пайтимда улар мени қўллаб қувватлашди, ўз имкониятларимни сақлаб қолишимга ва олдинга қараб интилишимга ёрдам беришди ва ўз соғлигимни тиклаб олгунимча кўмаклашишди”.

Даррен Флетчернинг кейинги мақсади эса Уоррен Жойснинг ўринбосарлари жамоасида тўлиқ ўйин ўтказиш.

“Мен шунчаки жамоага қанча керак бўлса шунча ёрдам беришни ва бор кучим билан ишлашни хоҳлайман. Мураббийимизнинг режаларига киришни ва яна асосий таркибда тушишни истайман, лекин мени қайтишим қарорини Девид Мойес қабул қилади. Хозир мен ўринбосарлар жамоасида яна бир қанча ўйинларда иштирок этишни ва 90 дақиқа ҳаракат қилишни хоҳлайман. Агар мен имкониятга эга бўлсам бундан тўлиқ фойдаланиш учун тайёр бўлишим лозим”.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  255
Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ташкилотга янги...  192
Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади" Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади"
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги...  167
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  135
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг