UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  0 22:45"Реал" нимадан норози?  2 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  2 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3

Даррен Флетчер майдонга қайтди Янгиликлар

Даррен Флетчер майдонга қайтди

Даррен Флетчер асосий таркибга қайтиш учун яна бир қадам ташлади, у душанба куни кечқурун ўринбосарлар таркибида “Фулхем”га қарши майдонга тушди.
29 ёшли шотландиялик футболчи бу мавсумда биринчи бор расмий ўйинда қатнашди. У охирги марта 2012 йил декабрь ойининг охирларида “Нюкасл”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушганди.

“Мен анчадан бери ўйнамаётган эдим, шунинг учун бугун кечаси вазифамга қайтганим яхши бўлди”, - дейди Флетчер жамоа телеканалига берган интервюсида. “Мен бир неча ҳафтадан бери машқ қилаётгандим ва менга яхши имкониятлар яратиб беришди, кейинги ҳаракатим эса ўйин ўтказиш эди”.

“Биз бир тайм ўйнашни, кейин эса ўз ҳолатимни баҳолаш кераклигини режалаштиргандик. Агар ҳаммаси жойида бўлса мен 60 дақиқагача ўйнашим ва майдонни тарк этишим керак эди. Ҳаттоки озгина кўп ҳам ўйнадим, биз шифокарларимизнинг режаларини бузишни хоҳламаган эдик”.

“Бизнинг шифокорларимиз ўз вазифаларини жуда яхши бажаришмоқда, мен шахсан Стив МакНоллига миннатдорчилик билдиришни хоҳлайман. У мен билан жуда яхши ишлади ва ҳар бир аъзойим холатидан хабардор бўлиб борди ва жамоанинг ҳам қўллаб қувватлаши шунчаки фантастика! Мени барча қўллаб қувватлади, сэр Алексдан бошлаб, Девид Гил ҳам, янги мураббийимиз ҳам. Бундан бошқасини хоҳлаб бўлмасди”.

“Албатта, менга осон бўлмаган пайтда ҳар доим ёнимда бўлган ажойиб оилам борлигидан хурсандман. Мен аллақачон таслим бўлиб бўлган пайтимда улар мени қўллаб қувватлашди, ўз имкониятларимни сақлаб қолишимга ва олдинга қараб интилишимга ёрдам беришди ва ўз соғлигимни тиклаб олгунимча кўмаклашишди”.

Даррен Флетчернинг кейинги мақсади эса Уоррен Жойснинг ўринбосарлари жамоасида тўлиқ ўйин ўтказиш.

“Мен шунчаки жамоага қанча керак бўлса шунча ёрдам беришни ва бор кучим билан ишлашни хоҳлайман. Мураббийимизнинг режаларига киришни ва яна асосий таркибда тушишни истайман, лекин мени қайтишим қарорини Девид Мойес қабул қилади. Хозир мен ўринбосарлар жамоасида яна бир қанча ўйинларда иштирок этишни ва 90 дақиқа ҳаракат қилишни хоҳлайман. Агар мен имкониятга эга бўлсам бундан тўлиқ фойдаланиш учун тайёр бўлишим лозим”.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика