
Гвардиола ҳалича немис футболи билан яқиндан таниш эмас. Бу ер у учун янги муҳит ва бошқа жой. Унга қўйилган вазифалар жуда юқори. Шу учун биз футболчилар бош мураббийимизга кўпроқ ёрдам беришимиз зарур. Биз ушбу мавсумда ЕЧЛга жуда катта эътибор қаратиб юбордик. Ўтган йили ҳам Германия чемпионлигини эрта ҳал қилгандик. Лекин бу йилгига нисбатан ўйин даражамизни юқори поғонада ушлаб қола олгандик. Бу йили эса бу ўхшамади. Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсиўликка Пепни эмас, бизнинг айбимиз бор.