ЦСКА "Флуминенсе" форвардини ижарага олмоқчи

6 фев 2020, 01:08
Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби ҳужумчиси Маркос Пауло фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

“Championat.com” хабарига кўра, ЦСКА 19 ёшли футболчини ижарага олмоқчи. Москваликлар аллақачон Паулонинг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Бразилия чемпионатининг сўнгги мавсумида "Флуминенсе" таркибида 24 учрашувда майдонга тушган Маркос 4 голга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com