UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Англия Лига Кубоги. Хендерсондан дебют, пенальти, Сулшернинг "фолбинлиги" - "Манчестер Юнайтед" кейинги босқичда   1 02:00Olamsport: "Хамзат Конорни ногиронлар аравачасига ўтказиб қўяди", Тўрт вазн тоифасида собиқ чемпион рингга қайтмоқда  0 01:53ЕЧЛ саралаши. Плей-офф. "Краснодар" ва "Зальцбург" иродали ғалабага эришди  0 01:32Англия Лига Кубоги. "Уотфорд" тўртинчи лига жамоасига мағлуб бўлди, "Вест Хэм"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:01Мората "Ювентус"да қанча маош олиши маълум бўлди  0 00:45Перишич: "Бавария"даги йилим ажойиб ўтди"  1 00:29Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди  19 00:05Тьяго Силва: "Ёш - ҳужжатдаги рақам ҳолос"  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:42Бэйлнинг агенти: "Реал" Гарет кетаётган қадамларни ўпиши керак"  9 23:25Англия Лига Кубоги. "Лутон" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  2 23:10"Бавария" билан иккита требл қайд этган футболчи жамоадан кетади  1 22:59УЕФА Суперкубоги учун ўйин ўзгача тўплар билан ўйналади  2 22:44"Бунёдкор" - АГМК учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 22:44Ўтган мавсумда энг кўп маблағ ишлаб олган клуб номи маълум қилинди  11

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви якунланди

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


Coca Cola Суперлига. 8-тур

6 июль, душанба
ЛОКОМОТИВ – СУРХОН 2:1
Ҳакамлар
: Ильгиз Танташев, Артём Калинин, Султонмурод Улфатов, Наим Қосимов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Фаррухжон Иброҳимов 20, Жаҳонгир Меҳмонов 31, Марат Бикмаев 68.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов (22.Камрон Саидазимов 81), 6.Даврон Умиров, 7.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (70.Ойбек Қиличев 72), 19.Авазбек Ўлмасалиев (11.Темурхўжа Абдухолиқов 63), 24.Даврон Ҳошимов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев (25.Жавоҳир Алижонов 63), 77.Диёржон Туропов, 80.Фаррухжон Иброҳимов.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 8.Вадим Афонин, 9.Кирилл Погребняк, 18.Иброҳим Ғанихонов, 26.Дилшод Комилов.

"Сурхон": 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Шерзод Каримов, 11.Александр Касьян, 19.Нуриддин Ҳасанов (10.Шавкат Саломов 70), 20.Ҳусниддин Ғофуров 1997, 21.Аъзамжон Алиев (27.Азиз Ибрагимов 87), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов ( 77.Асрор Ғофуров 83).
Захира: 12. Азамат Аҳмедов, 45.Акбар Тўраев, 9.Дилшод Жабборов, 15.Муҳаммадали Намозов, 17.Сардор Сулаймонов, 29.Нурмуҳаммад Намозов,

Огоҳлантиришлар: Ғофуров 33, Ўлмасалиев 42, Ҳошимов 61, Ибрагимов 92.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. Учрашув якунланди! "Локомотив" кетма-кет иккинчи ғалабасига эришмоқда. 

90+2. Азиз Ибрагимовга сариқ карточка кўрсатилди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

88. Мезбонлар навбатдаги ҳужумни уюштиришганди. Лекин, "Сурхон" дарвозабони Асилбек Амонов фаол ҳаракат қилди. Сейв!

87. Аъзам Алиев ўрнига Азиз Ибрагимов майдонга тушди.

87. Диёр Туроповга нисбатан қўпол ўйин намойиш этилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

85. "Сурхон" футболчилари ҳужум уюштиришмоқда. Лекин бу ўз самарасини бергани йўқ. 

83. Беҳруз Шайдулов ўрнига Асрор Ғофуров майдонга туширилди. 

81. Шаҳзод Шайманов ўрнига Камрон Саидазимов учрашувни давом эттиради. 

78. Касьяннинг берган зарбаси жуда-жуда ноаниқ бўлди. 

Ўйинда урилган барча голларни телеграм каналимизда томоша қилиш мумкин: ГОЛЛАРНИ КЎРИШ 

75. Жавоҳир Алижонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

74. Шавкат Саломовнинг жаримадан берган зарбасини Игнатий Нестеров эгаллаб олди.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


72. Марат Бикмаев ўрнига Ойбек Қиличев майдонга тушди. 

70. "Сурхон"да ўзгариш. Нуриддин Ҳасанов ўрнига Шавкат Саломов майдонга тушди. 

68. ГООООЛ! Марат Бикмаев Махарадзенинг ажойиб пасидан сўнг чап оёқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди - 2:1.

63. "Локомотив"да ўзгариш. Авазбек Ўлмасалиев ўрнига Тимурхўжа Абдуҳолиқов, Шерзод Файзиев ўрнига Жавоҳир Алижонов майдонга тушди. 

61. Даврон Ҳошимов Касьянга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

59. Умиров Ғофуровга қарши курашда ўйин қоидасини бузди. Ҳусниддин Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

57. Термизликлар олдинга ўтишмоқда. 

55. Марат Бикмаевввв. Рақиб посбони билан "бирга-бир" вазиятга чиқди. У дарвозабонни ҳам алдаб, зарба берганди. Зарба бироз ноаниқ бўлди. Ўз навбатида ҳакамлар Бикмаевнинг "оффсайд"да эканлигини қайд этишди. 

52. Марат Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

50. Туропоооввввв!!!! У рақиб жарима майдончасида тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олди ва рақиб футболчисини алдашга ҳам улгурди. Лекин футболчининг тепган тўпи дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


Биринчи бўлим якунланди. ТАНАФФУС!

45+2. "Сурхон" ҳужум уюштирди. Ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди. Лекин вақт тугаб қолганлиги боис ҳакам биринчи бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45+1. Ҳошимовнинг етказиб берган тўпи ва Туроповнинг жудаям ноаниқ зарбаси. 

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди. 

45. Шерзод Каримов ўнг қанотда ажойиб дриблинглар эвазига олдинга борди. Бироқ, "Сурхон" ҳужуми бартараф этилди. 

43. Ўлмасалиевнинг зарбасини Аманов эгаллаб олди. 

42. Авазбек Ўлмасалиев Ғофуровга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди

39. Зарбаааа! Ҳусниддин Ғофуровнинг жаримадан берган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди! Бироз ноаниқ. 

33. Ҳусниддин Ғофуров огоҳлантирилди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


31. ГООООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг бошланган ҳужумдан сўнг Жаҳонгир Меҳмонов боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

30. Хавфли вазияяяятттт!!! Аъзамжон Алиевнинг берган ажойиб зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этмоқда! Сейв!

27. Касьян ўйиндан ташқари ҳолатда.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


25. Хавфли вазиятттт! Тошкентликлар навбатдаги ҳужумни ташкил этишди. Бурчак зарбасидан сўнг мезбонларда гол киритиш имконияти пайдо бўлганди. Лекин "темирйўлчилар" ҳужумда фол ишлатишди. 

24. Ўйинга қайтамиз. 

22. Ҳакам футболчилар томоқ хўллаб олишлари учун бир дақиқалик кичик танаффус эълон қилди. 

20. ГООООЛ! Мезбонлар футболчиси Фаррухжон Иброҳимов стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни очди. 

15. "Локо" футболчилари хавфли вазият юзага келтиришга уринишганди. Лекин меҳмонлар ушбу ҳужумни бартараф этишди. 

9. Ўйин темпи ҳозирча жуда паст. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


5. Авазбек Ўлмасалиевнинг йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

3. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Лекин ҳужум самарасиз якунланди. 

1. Учрашув бошланди! Баҳсни "Сурхон" футболчилари бошлаб беришди. 

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. ТТЗда Суперлиганинг 8-тури доирасида навбатдаги учрашув бошланмоқда. Бугун "Локомотив" Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "Сурхон"ни қабул қилади. Учрашув бошланишига бир неча дақиқа вақт қолди.


- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Локомотив

Фаррух Иброҳимов - 20', Марат Бикмаев - 68'

Суперлига. 8-тур

06/07/2020, 19:00

1
:
2
Тугади

Сурхон

Жаҳонгир Меҳмонов - 31'

45'
90'
20'  Фаррух Иброҳимов
20'  Шаҳзод Шайманов
42'  Авазбек Ўлмасалиев
61'  Даврон Ҳошимов
63'  Авазбек Ўлмасалиев (Темурхўжа Абдухолиқов)
63'  Шерзод Файзиев (Жавоҳир Алижонов)
68'  Марат Бикмаев
68'  Кахи Махарадзе
72'  Марат Бикмаев (Ойбек Қиличев)
81'  Шаҳзод Шайманов (Камрон Саидазимов)
31'  Жаҳонгир Меҳмонов
31'  Дарко Станоевич
33'  Ҳусниддин Ғофуров 1997
70'  Нуриддин Ҳасанов (Шавкат Саломов)
83'  Беҳруз Шайдулов (Асрор Ғофуров)
87'  Аъзам Алиев (Азиз Ибрагимов)
90'  Азиз Ибрагимов

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+7   
06 июл 19:54:33
Граф Монтo Kpиcтo
Бу шархловчи уйинчиларди танимайди. Нопрофисанал шархловчи. Сал таейргарлик курмайсанми ТВ шунакаларга колган.УЯТ.
+5   
06 июл 19:40:50
Husniddin Shoniyozov Azizovich
Sharxlovchi prosta musr. Bir tempda sharxlamayapti. Bir ovozini juda kotaradi bir sekinlashadi. Birorta vaziyat boladigan bolsa osha fudbolchini familiyasini choziiiib aytib turadi toki vaziyat yakunlanguncha. Masalan Kasyaaaaaaaaaaaaaaaan, xujumda Lokomatiiiiiiiiiiiiv. Zaybal uje.
+4   
06 июл 21:02:40
Akmal Musulmonovich Bek
Hakamlar ham Lokomotivga bolishdi. Oxirida loxlik qildi ham hujumni toxtatib qoydi ham hech narsa qilmagan odamga sariq korsatib
+4   
06 июл 20:58:24
Baxtruz_2020
Бир тийинга арзимадигон жамоани хеч кимга керак бас галабаси
+4   
06 июл 20:21:40
Anvar Andijon
Surxonga omad
+4   
06 июл 18:56:15
SULTONSAID
Сурхон жамоасига омад.
Равшан Хайдаров газни босинг.
+3   
06 июл 19:24:01
Uzbek_86
Бу уйинда Сурхонга омад тилайман ва Сурхонга мухлислик киляпман, лекин тугрисини айтиш керак сурхонни болларида "спортивный азарт" деган нарса куринмаяпти. Буларни футболист дейишгаям тил бормаяпти. Бу боллар хеч кимни хурмат килишомайди, сурхондарёлик мухлислар хурмати учун хам озгина харакат килиш керак. 1-голни каранг, хамма томошабин!
+3   
06 июл 19:16:14
smirzo
Сурхонга омад.
+3   
06 июл 18:17:39
Sherzod
Шу таркибни тагида Бош мураббий исмларини хам ёзсангизлар яхши буларди
+2   
06 июл 20:03:38
Samsungj2
Сурхон газни бос омад (навбахор мухлиси)
+2   
06 июл 19:59:55
Файзуллох79
Граф Монтo Kpиcтo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу шархловчи уйинчиларди танимайди. Нопрофисанал шархловчи. Сал таейргарлик курмайсанми ТВ шунакаларга колган.УЯТ.
Уят хам гапми, шармандаку.
+2   
06 июл 19:39:42
Farohiddin Hoshimov
Loko goodbye
+2   
06 июл 18:58:49
КАРШИ НАСАФ
Real livirpul Nasaf никли қани,
+2   
06 июл 18:55:49
PITSTOP
Баббаян келиб тагига олдириб кетган локомативни бемалол ютса бўлади.
+2   
06 июл 18:48:40
КАРШИ НАСАФ
никли мухлисимиз қани. Бугунам НАСАФ ачко йўқотса яна Бердиевни химоя қиладими??????????
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика