UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Ливерпуль" ва МЮ Хаверц атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 10:01Расман: "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларини ЖЧ-2022 учун қурилган янги стадионда ўтказади  6 09:40Фарруҳ Турдалиев: "Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман"  2 09:23Миржалол Қосимовни табриклаймиз!  11 09:20Ўзбекистон МТЖ. Ойбек Бозоров "калтакланган" машғулотлардан ГАЛЕРЕЯ  9 09:01"Олтин зангламас". Икер Касильяснинг "Порту" сафидаги энг чиройли сейвлари  1 08:40"Қизилқум" тўхтамаяпти. Даврон Ҳошимов Навоий клубига ўтиши мумкин   18 08:20Сардор Рашидов жамоаси чемпионат аутсайдери билан дуранг ўйнади  4 08:00Ҳасан Салихамижич: "Бавария" Чемпионлар Лигасида ҳали ҳеч нарса ютмади"  2 07:40Максимилиан Фомин "Бухоро"да  8 07:20"Локомотив" ва "Бухоро" ўртоқлик учрашувида муроса кўчасини танлади  0 07:00Португалия чемпионатида урилган энг чиройли 34та гол  1 04:10ЕЧЛ. "Ювентус" - "Лион" 2:1  14 04:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 2:1  17 04:00Россия Суперкубоги. "Зенит" - "Локомотив" 2:1  0

Coca Cola Суперлигаси. Стадионлар ёритиш тизими қандай? "Сурхон" ва "Қўқон-1912" энг сўнгги ўринда Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Стадионлар ёритиш тизими қандай? "Сурхон" ва "Қўқон-1912" энг сўнгги ўринда

Маълумки, мамлакат чемпионати юқори дивизионида иштирок этувчи футбол клублари ҳар йили лицензиялаш жараёнидан ўтказилади.

Жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Про лига клубларининг ҳам барчасини мазкур жараёнга жалб этган ҳолда клубларимизнинг умумий инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаб бориш, Про лига иштирокчиларини ташкилий тузилма жиҳатидан Coca Cola Суперлига вакилларига яқинлаштириш амалиётини жорий этмоқда.

Лицензиялаш Регламентига асосан клуб уй ўйинларини қабул қиладиган стадион ОФК ва ЎзПФЛ тасарруфидаги клублар мусобақаларини ўтказадиган стадионлар учун махсус қоидаларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши шарт саналади.

Хусусан, Стадионлар тўғрисида Низомда белгиланганган энг муҳим жиҳатлардан бири – бу стадионда қониқарли ёритиш тизимининг таъминлангани саналади. Зеро ёруғлик даражасининг юқори бўлиши ўйинни бевосита стадиондан кузатадиган мухлисларга, шунингдек майдондаги вазиятларни ёритиб борувчи фотосуратчиларга қулайлик яратади, қолаверса учрашув телетрансляцияси янада сифатли бўлишини таъминлайди.

Стадионлар тўғрисида Низомда стадион минимал талаб қилинган горизонтал ёруғлик даражаси камида 1200 люкс бўлган ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим экани белгиланган.

Мавсум олдидан стадионнинг ёритиш гувоҳномаси тақдим этилади. Лекин ЎзПФЛ мавсум давомида ҳам стадионлар ёритиш тизими талаб даражасида сақланиб турганини текшириб боради. Coca Cola Суперлиганинг ортда қолган турлари давомида юқори дивизионимиз клубларининг уй ўйинларини ўтказадиган стадионларида ёритиш тизимини ўлчаш ишлари олиб борилди.

Унга кўра, ёруғлик даражаси энг баланд ёритиш тизимига эга стадион “Бунёдкор” ўйингоҳи бўлиб турибди. “Бунёдкор” футбол клуби уй ўйинлари ўтказиладиган стадионда ёруғлик даражаси ўртача 1900 люксни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуаси, “Бухоро” стадиони, Қарши ва Намангандаги “Марказий” ўйингоҳлар, “Сўғдиёна”, “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионларида ҳам ёруғлик даражаси талаб даражасида.


Суперлига клублари стадионлари ёритиш тизими кўрсаткичлари

Клуб

Стадион

Ўртача  LUX ўлчами

Ўлчанган сана

1

БУНЁДКОР

“Бунёдкор”

1900

25.06.2020

2

ҚИЗИЛҚУМ

“Ёшлар” спорт мажмуаси

1700

13.06.2020

3

БУХОРО

“Бухоро”

1600

25.06.2020

4

НАСАФ

“Марказий”

1500

14.06.2020

5

НАВБАҲОР

“Марказий”

1500

19.06.2020

6

СЎҒДИЁНА

“Сўғдиёна”

1500

14.06.2020

7

ПАХТАКОР

  “Пахтакор”

1400

14.06.2020

8

ЛОКОМОТИВ

“Локомотив”

1300

17.06.2020

9

АГМК

ОКМК спорт мажмуаси

1000

19.06.2020

10

МЕТАЛЛУРГ

“Металлург”

900

26.06.2020

11

МАШЪАЛ

“Б. Вафоев”

200

15.06.2020

12

АНДИЖОН

“Соғлом авлод”

200

20.06.2020

13

СУРХОН

“Сурхон” спорт мажмуаси

100

14.06.2020

14

ҚЎҚОН-1912

“Марказий”

100

18.06.2020



Олмалиқ ва Бекободдаги стадионлар ёритиш тизими эса узоғи билан бир йил муддатга бериладиган ёритиш гувоҳномасида тақдим этилган кўрсаткичлардан бироз пастлагани, ёритиш тизими қайта созланиши лозим экани маълум бўлди. Зеро майдондаги 15 та нуқтада олиб борилган ўлчаш ишлари ёруғлик майдоннинг турли нуқталарига турлича тушаётганини кўрсатди.

Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номли стадион, Aндижондаги “Соғлом авлод” стадиони, Термиздаги “Сурхон” спорт мажмуаси ҳамда Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳлар ёритиш тизими эса талаб даражасидан анча паст. Бу борада мазкур стадионларда уй учрашувларини ўтказадиган клубларга ёритиш тизимини талаб даражасига етказиш лозим экани маълум қилинди.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, Осиё Футбол Конфедерацияси 2021 йилдан бошлаб қитъа миқиёсида ташкил этиладиган мусобақалар ўтадиган стадионларда ёритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш борасида иш олиб бормоқда.

Хусусан, эндиликда Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинларини қабул қиладиган стадионларда ёруғлик даражаси 1800 люксдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Бу кўрсаткич ОФК кубоги гуруҳ босқичида 1400 люксни ташкил қилади.

Шу боисдан халқаро мусобақаларда қатнашишни ўз олдига мақсад қилган клубларимиз ҳам келаси мавсумга қадар стадион ёритиш тизимини янада яхшилаш бўйича иш олиб боришлари лозим бўлади.

Келаси мавсумдан эътиборан ёруғлик даражаси 1200 люксдан кам бўлган стадионларда учрашувлар ўтказишга асло рухсат берилмайди.



Зохиржон Aкрамхонов, Клубларни лицензиялаш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи

Жаҳонгир Раҳматуллаев, Спорт иншоотлари бўйича бош мутахассис

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+6   
30 июн 11:35:26
Bahodir
Navoidagi stadion 2 òrinda?
Bomagan gap
Yo stadikn mamuryati tokni tejayapti yoki
Òlchovchilar notòģri òlchagan
Paxtakor bn òyinda kòzim oģrib kettiyu qoronģulikdan
+6   
30 июн 11:32:26
Courageous
Qizilqum qayerdan 2-o'ringa kelib qoldi. Paxtakor bilan o'yinda ko'rdik maydon markazi yoriqroq edi, chetgi qismlari esa ancha qorong'u edi
+5   
30 июн 15:10:24
Сидней 2015
Тупойларча ёзилган нарса. 100 , 200 люксда футбол ўйнаб бўлмайди. ТВда кўряпмиз ўша стадионларда ҳам нормальний ўйин бўляпти, кўриняпти. 100,200 бўлиши мумкинмас, уйдаги светам 100 чиқади
+5   
30 июн 12:50:17
Mash'al-2020
Нотўғри маълумот. Чунки Машъал стадионининг ёритиш тизимлари 1200 люксдан кам бўлмаган хеч қачон. Яхшилаб ўрганинглар. 2008 йилги ремонтгача Пахтакор стадиони ҳам 1200 люкс бўлган. Бахром Вафоев стадиони ҳам 2006 йилги ремонтда тахта ўриндиқлар ўрнига пластмасса ўриндиқлар ўрнатилган ва ёритиш тизими ҳам янгиланган. Шундан сўнг ҳали ўзгариш бўлмади.
+5   
30 июн 12:17:55
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
"Зато бизда VAR бор" Бизга шуниси муҳим. Про лига клубларимизда ҳатто прожектори мавжуд бўлмаган ўйингоҳлар бор. Низом бўйича ундай бўлсин, низом бўйича бундай бўлсин деган билан барибир ПФЛни ўзи руҳсат берворади ўйиин ўтказишга. Бизда низом деган "нарса" ҳатто армияда ҳам ишламайди-ку, футболга йўл бўлсин.
+4   
30 июн 16:07:13
Jar
Eng yorug' stadion Bu NASAF stadioni chunki 1500 lik yoritkichdan 8 ta bor hamma tomonqrga yoruglik yaxshi yetib boradi. qolgan klublarda esa 4 ta. Menimcha bu translatsiyada ham bilinadi. Mash'alni stadionini yoritkichi 1200! bu 200 notogri ma'lumot. Qizilqumniki 1700 ligiga ishonmayman
+4   
30 июн 15:27:54
Fanat Barca 7
Жаноб Толиповга кунгирок булибтида. Ажаб эмас энди Куконда хам ёритиш аьло даражага чикса. Уйгонинг жаноб Толипов!!!!
+4   
30 июн 12:30:36
Ihtiyandor
shu Qo'qonda xech projektor masalasi xal qilinmasakanda((( 1 ta legionerni op kemasdan o'shanga beriladigan pulni projektorga sarfla
+4   
30 июн 12:17:18
TOMJIQ_OLOT
"BUNYODKOR" PFC ҳар жабҳада биринчи!!! Олға, "БУНЁДКОР"!!!
+3   
30 июн 11:30:16
Ronaldo÷1000=Messi
O'yin bo'ladigan kunlari meni chaqirishsa telimi vspishkasini yoqib turaman :)
+1   
30 июн 14:45:48
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Oshqovoq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Ёшлар куни" билан табриклайман Марфуша! Ҳамиша соя ва саломат бўлинг!
Ёшлик қолдими бизда Ошқовоқ! Футболга муҳлис бўлиб, 30 ёшга кирмасдан сочлар оқариб кетди-ку. Ўзбек футболи фактори билан!
+1   
30 июн 13:16:12
Fc Chelsea 1004
Quqonda xudo xoxlasa xamasi yaxshi boladi urta osiyoda brinchi bob ochilgan klub bu asta sekinlik bilan xamasi joyiga tushyapti ertaga Mashaldi uyiga kuzativoreli kiyin gaplashamiz
+1   
30 июн 12:09:49
Uzbek uzb
Равшан Турсунов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен Бир нарсани тушунмадим. Осиё Чемпионлар лигасида 1800 люкс талаб қўйилган бўлса Пахтакор стадиони қандай қилиб қабул қиляпти гуруҳ босқичи ўйинларини????
Kelasi yildan shunaqa boladi deyaptiyu
   
30 июн 13:19:34
Fc Chelsea 1004
Quqonda xudo xoxlasa xamasi yaxshi boladi urta osiyoda brinchi bob ochilgan klub bu asta sekinlik bilan xamasi joyiga tushyapti ertaga Mashaldi uyiga kuzativoreli kiyin gaplashamiz
   
30 июн 13:18:38
Fc Chelsea 1004
Ertaga mashalgayam 3 ta bor xudo xoxlasa quyilar bu prajektorlardi uyindan yozilar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг