UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Фирмино машғулотларга қайтди  1 13:22"Реал" Тони Кроос борасида расмий хабар эълон қилди  1 13:04Гвардиола "Манчестер Сити"даги иши Чемпионлар Лигаси орқали баҳоланади деб ҳисоблайди  2 13:03ЎФАда йиғилиш ўтказилди  16 13:02ОЧЛ. Андрей Фёдоров: "Эртага Ўзбекистон учун ҳам ғалаба қозонишимиз зарур"  12 13:02Клопп Роналду билан ишлашни истамади  8 12:52ОЧЛ. Жилсон Да Соуза: "Гуруҳдаги энг яхши жамоа "Локомотив" эди..."  5 12:25Рейтинг. "Олтин бутса" учун курашда Мбаппе Мессидан ўтиб кетиши мумкин, аммо...  19 12:10Боливияда трагедия  11 12:07Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 11:56Месси фаолиятида олтинчи марта бир мавсумда 50та ва ундан кўп гол урди  9 11:51Франция чемпионати рамзий терма жамоаси эълон қилинди  1 11:49Зидан: "Агар менда 4та ўзгариш имконияти бўлганда ҳам, Бэйлни туширмасдим"  15 11:15Гаттузо: "Милан"да қолишга умид қиляпман"  7 11:11Карикатура: Гвардиола Англияда бошқа мураббийларга "нон" қолдирмади  11

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди Янгиликлар

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди

Coca Cola компанияси Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бунгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Pepsi билан музокара олиб борган ҳамда икки ташкилот ўртасидаги шартнома бугун — 5 март куни имзоланиши керак эди. Бунгача ҳам Coca Cola компанияси ПФЛ билан музокара ўтказганди. Таклиф нисбатан яхшироқ бўлганига қарамай, ПФЛ 2018 йилги ҳомий — Pepsi вариантини маъқулроқ деб топди.

Бироқ кеча — 4 март куни Coca Cola ўз таклифини ўзгартирди. Бу таклиф Профессионал футбол лигаси учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин эди. Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади.

Жорий мавсумда Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, ҳакамлар, инспекторлар ҳамда комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Шунингдек, Суперлига клублари футболчиларининг ҳар бирига ўз ёнидан чиқим қилиб, 10 миллион сўмлик суғурта полислари олиш имкониятини яратди.

Профессионал футбол лигаси Pepsi билан ҳамкорликни қадрлайди. Мазкур компания бизнинг ташкилот учун жуда катта ёрдам берди ва ўзаро ҳамкорлик давомида ўзининг профессионал дастур ҳамда йўналишлари билан ижобий таассурот қолдирди, маркетинг йўналишлари билан ўрнак бўла олди. Ўзининг иқтисодий кўрсаткичларини йилдан-йилга яхшилаб боришни ният қилаётган Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумдаги ҳамкорлик учун Pepsi компаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакда ҳам ўзаро ҳамкорлик учун тайёрлигини маълум қилади. Pepsi Суперлиганинг илк титул ҳомийси сифатида тарихда қолади.


Рейтинг: +53   

Фикрлар

+20   
05 мар 14:56:34
Mexanik
Кейинги йил "Диннннайкуй" хомий булса керак.
+10   
05 мар 14:58:37
Zvutkand..
Кока кола Пепсидан кўра яхшироқ хомийдур лекин ўртада келешувни бузиш яхшимас
+9   
05 мар 14:58:11
Amirjon Med
E’tibor bermeyla! Gapiga turomedigan bu tashkilotga! Babayan qaytdiyu bu nicho
+9   
05 мар 14:51:29
Fred
Chumadim otgan hafta dushanba 25 fevral kuni Superliga taqvimini Elon qivotganda Pepsi homiyli qiladi deb rasman etigandiku hurmatli Diyor Imomxojayev.,...
+4   
05 мар 15:54:02
Mustaqil_fikr
PFL klublarga bergan Lavzida turmadi, (mukofot puli bermadi)
PFL PEPSIga Lavz qilib lavzida turmadi,
PFLdi asl yurituvchisi Diyor degichlari Ruhiy kasal shekilli ((
12 jamoalik chempionat qildi hammayoq sasib ketdi, Nasafdi sindirdi, Quqonga yil davomida pahta quydi, Bunyotkordi Yuq qilish uchun uligini tashlab harakat qilli uhshamadi,
Kecha PEPSIga Iltimos kontraktni chuzaylik deb yalinib yurgan Odamchalar, bugun coca colani taklifiga uchub Og’ir vaziyatda qullab quvvatlagan Pepsidan yuz ugirdi,
TFU na tebya PFL !!!
P,s
Utkan yil eeeng jinnicha va prodajniy chempionat buganidi, bu yil vopshem AMerikasii chiqadi shakilli ))
+4   
05 мар 15:52:48
R.M.A
Киенги йилда олтарик сув суперлига буса кире
+4   
05 мар 15:38:02
Bek andijan
Кейинги йилга борига барака курсатуви булсин хомий улардаям пул коладан кам эмас))
+4   
05 мар 15:10:13
Беном Ракхимов
vahahahahahahahahahahahah PEPSI liga endi COCA COLA liga boladimi.
+3   
05 мар 15:25:39
as UZBEK.
Keyingi yil nestle liga bolado
+3   
05 мар 15:12:17
uzbek's boy
keyingi yil Sitro Superliga undan keyin WF superliga undan keyin Jisco Superliga
+3   
05 мар 15:09:19
O'zbek futboli XD
Koka kola kompaniyasi bilan kelishipsila bu yaxshi
Keyingi masala stadionlarda HD formadigi kameralarni sal ko'paytirila xurmatli Sport tv va Pfl tashkiloti.
Qancha tasvirga oladigan kameralar ko'p bo'sa traslatsiya sifatli bo'ladi va baxsli vaziyatlani oldi olinardi.
Xozir atigi 6 ta kameralardan tasvirga olishvotgan bo'sa shuni yoniga yana 4 ta qo'shvorila jami 10 ta dona kameralardan tasvirga olila.
Pfl tashkiloti pul ajratsin shu sifatli traslatsiya uchun HD kamera sotvolish uchun soqqa bersin.
Ligani rivojlanishiga sifatli translatsiyalar juda muxim xisoplanadi.
Evropa chempionatlarini qarela 22 ta o'yniydi xar bir futbolchini tasvirga olish uchun xar biriga 1 tadan tasvirga oladi.
KTS ko'chma televizion stansiya xarid qilish kere qimmat tursayam olish kere Pfl tashkiloti.
Bitta rasxod qisin usha ancha yillarga xizmat qiladi
+2   
05 мар 15:31:46
БИРОДАР АБДУРАИМОВ
Олга,Суперлига!!!
+2   
05 мар 15:06:26
пан Клякса
Coca Cola Pepsiliga си киворса буларди омма
+2   
05 мар 14:56:35
MoSalah
Coca Cola Superliga bo'ladimi endi))))))
+1   
05 мар 15:26:54
Dostonbek Yuldashov
Molodes oma shunchalik xomiylik talash busa.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг