UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Гвардиола: "Аит-Нури, Мармуш ва Шерки МЮга қарши ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  0 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  2 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди Янгиликлар

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди

Coca Cola компанияси Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бунгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Pepsi билан музокара олиб борган ҳамда икки ташкилот ўртасидаги шартнома бугун — 5 март куни имзоланиши керак эди. Бунгача ҳам Coca Cola компанияси ПФЛ билан музокара ўтказганди. Таклиф нисбатан яхшироқ бўлганига қарамай, ПФЛ 2018 йилги ҳомий — Pepsi вариантини маъқулроқ деб топди.

Бироқ кеча — 4 март куни Coca Cola ўз таклифини ўзгартирди. Бу таклиф Профессионал футбол лигаси учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин эди. Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади.

Жорий мавсумда Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, ҳакамлар, инспекторлар ҳамда комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Шунингдек, Суперлига клублари футболчиларининг ҳар бирига ўз ёнидан чиқим қилиб, 10 миллион сўмлик суғурта полислари олиш имкониятини яратди.

Профессионал футбол лигаси Pepsi билан ҳамкорликни қадрлайди. Мазкур компания бизнинг ташкилот учун жуда катта ёрдам берди ва ўзаро ҳамкорлик давомида ўзининг профессионал дастур ҳамда йўналишлари билан ижобий таассурот қолдирди, маркетинг йўналишлари билан ўрнак бўла олди. Ўзининг иқтисодий кўрсаткичларини йилдан-йилга яхшилаб боришни ният қилаётган Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумдаги ҳамкорлик учун Pepsi компаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакда ҳам ўзаро ҳамкорлик учун тайёрлигини маълум қилади. Pepsi Суперлиганинг илк титул ҳомийси сифатида тарихда қолади.


Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика