Черишев “Вильярреал” машғулотларига қайтди

31 июл 2018, 07:28
“Вильярреал” ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черишев таътилдан қайтиб, машғулотларга киришди.

Бу ҳақда испан клуби расмий твиттери маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи Россия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 турнирида тўп тепиб, чорак финалга қадар етиб борганди.

Жаҳон чемпионатида Черишев рақиблари дарвозасини тўрт бор нишонга олишга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Вильярреал" ФК Твиттери