UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди Янгиликлар

"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди

Рис Жеймс "Челси"нинг навбатдаги учрашувида қатнашмайди.

Жамоа бош мураббийи Энцо Мареска футболчи икки кун олдин оёғининг орқа сон мушакларидан жароҳат олганини тасдиқлади. Шу сабабли уни яқин вақтлар ичида хавф остига қўйилмаслиги ва 23 ноябрь куни "Лестер"га қарши ўйнамаслигини айтган.

"У қанча муддатга сафдан чиққанини билмайман. Албатта, унинг соғлом бўлишини ва тезроқ сафга қайтишини истаймиз. Лекин у ушбу ҳафта ўйнамаслиги аниқ. Балки, Конференциялар лигасидаги ўйин ҳақида гапиришга ҳали эртадир. Лекин барчаси тезроқ амалга ошишига умид қиляпмиз", - деди Мареска.

Жеймс ушбу мавсумда жароҳат сабабли 10та ўйинда иштирок этмади. У 9 августдан 14 октябрь кунигача майдонда кўриниш бермади. Бундай ҳолатлар ўтган мавсумлар давомида ҳам кузатилганди.

24 ёшли футболчи ушбу мавсумда фақатгина 4 ўйинда майдонга тушди, бироқ сермаҳсуллик қайд эта олмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика