UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?" Янгиликлар

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?"

"Кўклар" собиқ футболчиси Эммануэль Петининг тахминича, Жейдон Санчо "Челси"га пул учун келган.

Лондонликлар 24 ёшли МЮ вингерини 2024/25 йилги мавсум учун сотиб олиш шарти билан ижарага олишди.

"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Санчонинг "Челси"га ўтиш қарори фаолиятини қайта бошлаш истаги эмас, балки молиявий манфаатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган фикрни билдирди.

"Бу вазиятда жавобгарлик фақатгина клубга эмас, ўйинчиларнинг ўзларига ҳам тушади. "Манчестер Юнайтед"да содир бўлган воқеадан сўнг Санчо қандай қилиб "Челси" билан шартнома имзолаши мумкин? Уни "Боруссия Дортмунд"га ижарага беришди, кейин у "Юнайтед"га қайтди, энди эса у "Челси"га ўтди. У ерда 40 га яқин футболчи бор ва у фақатгина улардан бири холос.

Наҳотки, клубдан-клубга ўтиш, майдонда ўзини йўқотиб, ишончни йўқотиш унинг жонига тегмаган бўлса? Энди у барқарорлик билан ажралиб турмайдиган, ишонч ва натижаларга эга бўлмаган клубда. Агар у пул учун ўтмаган бўлса, нима учун?" - деди Пети.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рональд Куман бошқа бир футболчи пул учун Саудия Арабистонига йўл олганига кескин муносабат билдирганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика