

"The Times" хабарига кўра, Лондон клуби бош мураббий этиб тайинланиши кеча эълон қилинган Поттер учун 20 миллион фунт, шунингдек, "Брайтон"ни у билан бирга тарк этган мураббийлар штаби аъзолари учун яна 2 миллион фунт тўлайди.
Мураббий ва унинг штаби учун 22 миллион фунт товон пули рекорд ҳисобланади. Аввалроқ бир клубдан иккинчи клубга ўтиш учун тўланган энг катта сумма 20 миллион евро (тахминан 17,4 миллион фунт) бўлиб, бу пулни "Бавария" "РБ Лейпциг"га Юлиан Нагельсманн учун тўлаб берган.
Аввалроқ Поттер "Челси" билан 5 йиллик шартномага кўра, 60 миллион фунт стерлинг ишлаб топиши маълум бўлган эди.



