

"Челси" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Майкл Олисенинг шартномасидаги 35 миллион фунт қилиб белгиланган товон пули бўйича бандни ишга солади.
Клублар ўртасидаги музокара якуний босқичдалиги маълум қилинган. Франциялик футболчи ҳам "Челси"га ўтишга рози.
Мишель Олисе АПЛ ўтган мавсумида 63 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 16 та голли узатмани амалга оширган.



