


Calciomercato нашрининг хабарига кўра, "Челси" раҳбарияти 32 ёшли футболчини қўйиб юбориш фикридан воз кечган. Лондонликлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Жируни жамоанинг муҳим бўлаги деб билади.
АПЛнинг жорий мавсумида 8 ўйин ўтказган француз 2 та гол урган. Унинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.



