"Челси" ҳимоячиси жамоани тарк этишини маълум қилди

Mirjalol Normatov
5 май 2019
"Челси" ҳимоячиси Гари Кэхилл ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этишини маълум қилди.

"Одамлар фаолиятимни якунлашим кераклигини айтишмоқда. Амоо ўзимга ишонаман ва яна 3-4 мавсум давомида ўйнайман. "Челси"ни тарк этсам ҳам клубдагиларни, мухлисларни унутмайман. "Челси"ни бошим тик ҳолда тарк этаман", - деди Кэхилл.

33 ёшли Кэхилл 2012 йилдан буён "Челси" таркибида 289 ўйинда қатнашди ва 25 гол уриб, 7 бора ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Telegraph