"Челси" дарвозабони клубдан кетмоқчи

Sherzod Nurmatov
29 фев 2020, 23:08
"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага ёзги трансфер ойнасида Лондон жамоасини тарк этишга қарор қилди.

Хабарларга қараганда испаниялик футболчи "Челси" бош мураббийи қийин дамларда уни қўллаб-қувватламаганидан хафа. Шунингдек, мураббий уни асосий дарвозабон бўлишига ваъда берган, аммо бажармаган. 

"Кўклар" Кепа учун 80 миллион евро тўлаган ва у билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома тузганди.

Аррисабалага бу мавсумда АПЛда 24 ўйинда қатнашди ва 32 та гол ўтказиб юборди.  



Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: thesun.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›