

"Челси" раҳбарияти жамоанинг ҳимоя чизиғини ҳам мустаҳкамлаш устида бош қотирмоқда. "Брайтон" мутасаддилари Данкни 50 млн фунтга баҳоламоқда. Улар 28 ёшли ҳимоячи борасида муносиб таклиф тушса, у билан хайрлашишга қарши эмаслар.
Маълумот учун, Данк АПЛнинг жорий мавсумида 20 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 3 та самарали узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



