"Челси" бош мураббийликка олиб келиши мумкин бўлган 2 нафар номзод маълум

Sherzod Nurmatov
23 апр 2026, 12:40
Лондон клуби ишдан бўшатилган Лиам Росеньор ўрнига икки номзоддан бирини танлайди.

"RMC Sport" хабарига кўра, "кўклар" раҳбарияти жамоани чуқур инқироздан олиб чиқишга қодир мутахассислар билан дастлабки музокараларни бошлади.

Андони Ираола "Челси" номзодлари рўйхатида етакчи ҳисобланади. Испаниялик мураббий мавсум охирида "Борнмут"дан кетишини расман эълон қилди ва манбалар Лондон клуби у билан аллақачон алоқа ўрнатганини хабар қилмоқда.

Бўш ўрин учун иккинчи даъвогар — Эдин Терзич. "Боруссия" Дортмунд собиқ мураббийи ҳозирда Европа мураббийлик бозорида энг талабгир эркин агентлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, "Челси"ни мавсум охиригача Каллум Макфарлейн бошқариб туради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›