"Челси" "Бенфика" футболчиси билан келишиб олди

Sherzod Nurmatov
22 апр 2023, 18:46
Португалиялик футболчи Англияга кўчиб ўтишга яқин турибди.

"Челси" "Бенфика" чап қанот ҳимоячиси Диего Морейрани сотиб олди.

"Record" хабарига кўра, Лондон клуби келаси ёзда "Челси"га ўтадиган 18 ёшли вундеркинд билан шартнома имзолаган. Унинг "Бенфика" билан битими 2023 йилнинг 30 июнида якунига этади.

Морейрага ПСЖ ва "Милан" ҳам даъвогарлик қилганди.

Морейра жорий мавсум "Бенфика B" таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Record