"Челси" Азарнинг маошини яхшигина оширади

Mirjalol Normatov
5 авг 2018, 16:26
Эртага ярим ҳимоячи Эден Азар ўз таътилини тугатиб, "Челси" сафига бориб қўшилади.

Шунда жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри футболчи билан унинг келажаги борасида гаплашиб олади. Клуб футболчи учун ҳафтасида 300 минг фунт маош тўлашга тайёр турибди. Бу унинг ҳозирги маошидан 100 минг фунтга кўпроқ деганидир.

Олдинроқ футболчига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётгани, футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этмоқчилиги борасида гапирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›