UZ

Сўнгги янгиликлар

12 сен 10:00
Янгиликлар

"CA" Скотт Маклнтайр билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Балки Ўзбекистон миллий терма жамоаси омадсизликка учрагандир, лекин бундан ҳеч биримиз руҳан тушкунликка тушмаслигимиз керак.
Кўтарилиш учун ҳали яна ишлашимиз ва ҳар бир соҳа вакиллари ўз ишларини ривожлантириб боришлари лозим. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган сайтимиз куни кеча, асли австралиялик, лекин бугунги кунда Японияда истиқомат қилаётган Скотт Маклнтайр билан "СА" ва Осиё футболини тараққиётига ўз улушини қўшиши мумкин бўлган лойиҳа устида келишиб олди.

Осиё футбол тарихини жиддий ўрганаётган Скотт 1,5 йил вақт ичида қитъамизнинг 36та давлатида бўлиб, яна 16га яқин мамлакат футболини жуддий ўрганишни мақсад қилган. Осиёнинг барча давлатларини ўрганиш давомида мутахассис кўплаб танишлар орттиряпти. Табиийки, бундай журналист билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бизнинг лойиҳамиз учун катта ютуқ. Скотт билан таҳририятда бир неча соат давомида суҳбатлашдик. Ўзбек футболи ҳақида маълумот бердик, сайтимиз ва ходимлар билан яқиндан таништирдик. Шундан сўнг сайтнинг келажагига ижобий таъсир ўтказиши мумкин бўлган бир неча лойиҳалар устида суҳбат қурдик. Доимий тарзда ЖЧ, Осиё Кубоклари ва ички чемпионатларни кузатиб борадиган мутахассиснинг бизга бўлган муносабати анча илиқлиги кишини қувонтирди.




Суҳбат давомида австралиялик ҳамкасбимиз куни кеча юртимизга ташриф буюрган ФИФА вице-президенти ва Иордания шаҳзодаси билан дўстона муносабатда эканлиги ҳамда якунда биз билан амалга ошадиган ҳамкорликда ёрдам беришини айтиб ўтди.

Скотт Маклнтайр сайтимиз структураси билан танишар экан, унинг фаолиятига катта баҳо берди. Айниқса, сайтда берилаётган футбол беллашувларига оид фотосуратлар шу ердаги ишчи-ходимларнинг меҳнати туфайли амалга ошишини катта ютуқ сифатида таъкидлади. Бунга сабаб этиб бутун дунёда сайт ва газеталар ўз фотомухбирлари билан рейтинг ва ном қозонишларини айтди. Бу борада Япония ОАВ катта ютуқларга эришаётгани, фотомухбирлар рейтингида дунёда биринчи ўринда боришларини, аксинча, Ўзбекистон Австралияга нисбатан футбол ОАВда устунлигини таъкидлади. Австралияда футбол, Австралия футболи, регби ва крикетдан кейинги тўртинчи рақамли спорт тури саналар экан. Шунинг учун Ўзбекистон футбол журналистикаси уларга қараганда анча олдинда экан.

Бир неча йиллардан бери sbs.com.au сайтида фаолият олиб бораётган Скотт Ўзбекистоннинг етакчи футбол нашрларидан бири "Футбол Экспресс" газетаси билан ҳамкорликда бир лойиҳани йўлга қўйишимиз мумкинлигини айтиб ўтди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон U-23 Непални мағлуб этди Ўзбекистон U-23 Непални мағлуб этди
U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Непал U-23 - Ўзбекистон...  90
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
Муносабат: Бабаян таклиф этган футболчилардан кимлар Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйнаши мумкин? Муносабат: Бабаян таклиф этган футболчилардан кимлар Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйнаши мумкин?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида...  81
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: