

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 19 июлдан коронавирус туфайли татбиқ этилган чекловлар олиб ташланаётгани, мухлислар стадионларга киритилишини маълум қилди.

Бу дегани "Энфилд", "Олд Траффорд" ва бошқа муҳташам стадионлар томошабинларга тўлиши мумкин. Фақат мухлислар ўйинларни стадиондан томоша қилишлари учун Covid-19 тестини топширган бўлиши ва у манфий натижани кўрсатиши лозим.



