"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди

Sherzod Nurmatov
19 фев 2026, 14:22
Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимини жорий этиш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.

Айни пайтда "Бухоро" ҳамда "Андижон" жамоаларининг уй стадионларига VAR техникасини жойлаштириш ва созлаш ишлари тўлиқ якунланди.

Режага мувофиқ, “Сўғдиёна” клуби стадиони ҳам навбатдаги босқичда мазкур тизим билан жиҳозланади.

Мазкур жараён ҳакамлик қарорларининг аниқлигини ошириш ва учрашувларни замонавий талабларга мос тарзда ташкил этишга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати