"Бухоро": "Шўртан"га қарши тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
2 май 2017, 18:40
Бекободдаги ғалабадан сўнг “Бухоро” футболчиларига қисқа таътил берилган эди.

Бугундан эътиборан жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилишди ва машғулотларга киришади. Эртадан бошлаб жамоа кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боради ва бевосита “Шўртан”га қарши бўладиган 9-тур учрашувига тайёргарлик олиб боради.

Жамоанинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер “Металлург”га қарши учрашувда жароҳати туфайли жамоасига ёрдам бера олмаган эди. Ҳозирча “Шўртан”га қарши ушбу футболчининг майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›