"Бухоро" эртага "Андижон" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2017
"Бухоро" клуби янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Эртага, 13 февраль куни "Бухоро" "Андижон" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказади. Учрашувда "Бухоро" сафида асосан ёшлар кўрикдан ўтказилади.

Беллашув "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда, соат 11:00да бошланади.

"Бухоро" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia